DIQQAT! Jamiyat a’zolari uchun maxsus imtiyozlar

DIQQAT! Jamiyat a’zolari uchun maxsus imtiyozlar

 

 

Amerikada istiqomat qiluvchi vatandoshlarimizni yanada jipslashtirish maqsadida “Vatandosh” O’zbek-Amerika Federatsiyasi a’zolik dasturini e’lon qiladi!

Jamiyatimizga a’zo bo’lganlarga quyidagi imtiyozlar beriladi:

members

■  “Vatandosh” gazetasiga bepul obuna

■  O’zbekiston bayrog’i

■  “O’zbekcha gaplashamiz” yopishqoq qog’ozi

■  O’zbekiston bayrog’i ramzi tushirilgan yopishqoq qog’oz (avtomobil uchun)

■  “Vatandosh” tadbirlari uchun chiptalarga 15 foizli chegirma (Navro’z, Mustaqillik kuni kabi bayramlar, yillik sayllar)

■  Jamiyat qoshidagi dasturlar uchun 15 foizli chegirma (“Bolajon” bolalar oromgohi va keksalar uchun dam olish maskani kabi dasturlar)

■  O’zbekistonga yuk jo’natishda 15 foizli chegirma (Yuk jo’natuvchi kompaniyalar bilan hamkorlikda tashkil etiladi)

■  Tadbir va dasturlar bo’yicha yangiliklar a’zolarga e-mail va “SMS” orqali muntazam jo’natib turiladi


 

 

A’zolik badali yiliga 120 AQSh dollari. To’lovlarni “PayPal” orqali qabul qilamiz. Boshqa to’lov usullari va qo’shimcha ma’lumot uchun bizga murojaat qiling.


Payment options




 


Manzilimiz: 2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235
Tel.: 212-372-3050
E-mail: info@vatandosh.org
Sayt: www.vatandosh.org

 

 


 

 

“Vatandosh” jamiyati nodavlat-notijorat tashkilot bo’lib, AQShda istiqomat qiluvchi o’zbekistonliklar tomonidan tashkil etilgan. Vatandoshlarimizni ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy jihatdan qo’llab-quvvatlash, ularning huquq va erkinliklarini himoya qilish, o’zbek milliy qadriyatlari, urf-odatlarini asrab-avaylash, o’zbek tilini ommalashtirish, O’zbekistonni keng jamoatchilikka tanitish jamiyatimiz o’z oldiga qo’ygan muhim maqsadlardan hisoblanadi.

(Ўзбекча) “Vatandosh” Вашингтонга ташриф буюрди

“Vatandosh” Ўзбек-Америка жамияти олдидаги муҳим мақсадлардан бири Америкага келган ҳамюртларимизнинг ушбу мамлакат жамиятига мослашувига кўмаклашишдан иборат.

Шу мақсадда ўтган йили октябрь ойида Америкага янги келган ватандошларимиз учун инглиз тили курсларини ташкил этган эдик.  Яқинда ушбу тил курсларини муваффақиятли тамомлаган талабалар учун битирув гувоҳномаларини тақдим этиш маросимини ўтказишни режалаштирдик.

Шу режа доирасида 19 апрель куни 20 га яқин талаба,  уларнинг оила аъзолари ҳамда жамият фаоллари ва бошқа ватандошларимиз билан Вашингтон шаҳрига саёҳат уюштирдик.  Ушбу саёҳатимиздан асосий мақсад талабаларимиз учун битирув маросимини элчихонамиз ёрдамида ўтказиш эди.

Саёҳатимиз 4 босқчидан иборат бўлди.

Элчихонадаги тадбир

Сафаримизни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасидан бошладик.  Бу ерда бизни элчихона ходимлари очиқ юз билан кутиб олди.  Элчининг биринчи котиби Фурқат Сиддиқов ўқувчиларимизни элчихона фаолияти билан таништириб,  сўнг ҳар бир ўқувчига битирув гувоҳномасини тақдим этди.

"Vatandosh" тил курсларининг илк битирувчилари

Жамиятимиз фаолиятининг бардавомлиги ва тил курсларимизнинг муваффақияти учун тилакдош бўлган элчи жаноблари Бахтиёр Ғуломов ва элчининг биринчи котиби Фурқат Сиддиқовга жамиятимиз аъзолари ва тил курси ўқувчиларимиз номидан ташаккур билдирамиз.

Оқ уйга саёҳат

Элчихонада сертификат топшириш маросими якунлангандан сўнг,  АҚШ президентининг қароргоҳи бўлмиш Оқ уйга қараб йўл олдик.  Бу ерга қилинган қисқа саёҳат ҳам мароқли ва эсда қоларли бўлди.  Оқ уй олдида эсдалик учун расмларга тушдик.  Сўнг АҚШ Конгрессини зиёрат қилишга отландик.

Оқ уй олдида

Конгресс биносига ташриф

Вашингтонга ташриф буюриб,  Сенат ва Вакиллар палатасидан иборат АҚШ қонунчилик органи – Конгресс биносини кўрмасдан кетишнинг имкони йўқ эди.  Унинг виқорли кўриниши Вашингтонга ўзгача кўрк бағишлаб,  бутун дунёдан келган сайёҳларни ўзига ром этади.

АҚШ Конгресси - сайёҳларни ўзига энг кўп жалб этувчи бинолардан бири

Ушбу саёҳат асносида ватандошларимизга АҚШ Конгресси тарихи ва фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб бериш имкониятига ҳам эга бўлдик.

Ватандошлар “Америка Овози”да

АҚШ Конгрессидан пиёда юриб бориш мумкин бўлган узоқликда “Америка овози” телерадиоканалининг биноси жойлашган.  “Америка овози” ҳукумат томонидан молияланадиган халқаро телерадио тизим бўлиб,  43 тилда,  жумладан,  ўзбек тилида ҳам эфирга чиқади.

1950 йиллар охирида вужудга келган ва 1973 йилдан бери мунтазам равишда ишлаб келаётган ўзбек хизмати Вашингтонда олти кишилик таҳририятга эга.  Сафаримиз давомида биз “Америка овози” ўзбек хизмати фаолияти ва ходимлари билан танишиш имконига эга бўлдик.

"Америка овози" ўзбек хизмати жойлашган бинода

Бизни очиқ юз билан кутиб олган “Америка овози” ходимлари – ватандошларимиз Навбаҳор Имамова ва Шоҳруҳ Ҳамро гуруҳимиз аъзолари учун Америка овози биноси,  студиялари ва ишлаш жойлари бўйлаб кичик экскурсия ташкил қилиб берди.  Хизматнинг кундалик фаолияти ва иш тартиби ҳақида тасаввурга эга бўлдик.

Навбаҳор Имамова,  шунингдек,  ўзбек хизматининг “Америка овози”да тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида алоҳида сўзлаб  берди.

"Қайдасан Нью-Йорк" дея ортга қайтиш учун автобусга чиқиш арафасидамиз

Шу билан Вашингтонга уюштирилган бир кунлик сафаримиз ўз ниҳоясига етиб,  кечга яқин яна автобусимизда минган ҳолда “Нью-Йорк қайдасан” деб йўлга чиқдик.

Сафаримизнинг мароқли ва сермаҳсул ўтгани ҳар бир ватандошимизнинг юзидаги ҳорғин табассумдан маълум эди.

Сафарга оид барча суратларни билан “Facebook”даги саҳафамиздан кўришингиз мумкин.

Фарҳод СУЛТОН

(Ўзбекча) Нью-Йоркда Наврўз тантанаси (ФОТОЛАВҲА)

“Vatandosh” Ўзбек-Америка жамияти Нью-Йорк шаҳрида Наврўз байрамини нишонлади. 21 март куни “Orion Palace” ресторанида бўлиб ўтган тантанада 500 га яқин ватандошимиз иштирок этди.

Ўзбекистонлик санъаткорлар куй-қўшиқлари билан, гўзал раққосалар эса хиром айлаб даврани безади. Дастурхонга ҳалим, сумалак, ҳолвайтар, палов каби ўзбек миллий таомлари тортиқ қилинди.

Тадбирда Нью-Йорк штати Ассамблеясининг 45-туман бўйича вакили Стивен Кимбрович иштирок этиб, Ўзбекистон халқини, жумладан, АҚШда истиқомат қилаётган ватандошларимизни Наврўз байрами билан табриклади.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўринбосари Фурқат Сиддиқов йиғилганларни байрам билан табриклаб,  ватан соғинчи билан яшаётган ҳамюртларимизни ватанга садоқатли бўлишга ва миллий маънавиятимизни унутмасликка чақирди.  У бу йўлда “Vatandosh” жамияти олиб бораётган хайрли ишларни олқишлашини таъкидлади.

Нью-Йорк Бош консулхонаси консул ёрдамчиси Салоҳиддин Сиддиқов “Vatandosh” жамияти ишларига кўнгилли сифатида намунали ёрдам кўрсатгани учун инглиз тили ўқитувчилари билан таъминлаган “Living Way” ташкилотини ҳамда “Vatandosh” жамияти фаоллари Ҳикмат Султон,  Мансур Жумаев ва Шохрух Кенжаевни махсус Ташаккурнома билан тақдирлади.

“Ватандош” жамияти ушбу ката байрам дастурининг чиройли тарзда ўтишига ҳисса қўшган барчага,  хусусан,  жамият ҳомийларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Қуйида байрам лаҳзалари акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


IMG_2463
IMG_2459

IMG_2457

IMG_2445

IMG_2431

IMG_2423

IMG_2412

IMG_2398

IMG_2396

IMG_2383

IMG_2378

IMG_2374

IMG_2342

IMG_2340

IMG_2330

IMG_2329

IMG_2324

IMG_2319

IMG_2313

IMG_2131

IMG_2121

IMG_2099

IMG_2091

IMG_2075

IMG_2070

IMG_2057

IMG_2054

IMG_2021

IMG_2018

IMG_2006

IMG_1997

IMG_1990

IMG_1985

IMG_1950

IMG_1939

IMG_1937

brooklyn-official

IMG_1901

Иммиграция бўйича адвокат бепул маслаҳат беради

“Vatandosh“ Ўзбек-Америка Жамияти тақдим этади:

ИММИГРАЦИЯ БЎЙИЧА БЕПУЛ АДВОКАТ МАСЛАҲАТИ
ҳамда
АМEРИКА МАКТАБЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ КЕЛАЖАГИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММО ВА ЮТУҚЛАР
ҳақида давра суҳбати

Тадбирда иммиграция билан боғлиқ қуйидаги ва бошқа барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин:

– Ўзбекистонда оила қурсам, қанча муддат ичида оиламни олиб кела оламан ва бунинг учун қанча харажат қилишим керак?
– Болаларимни Ўзбекистонга юборсам, у ерда қанча муддат туришлари мумкин? Ўзимчи? Қанча пайтгача қолиш Америкага қайтиб киришим учун муаммо туғдирмайди?
– Грин картамнинг муддати тугаяпти, янги грин карта оламанми ёки Америка фуқаролигини олишим шартми?
– Меҳмонга келган қариндошим тиббий имтиёзлардан фойдаланиши мумкинми?
– Грин картага топширганимда, оилам ва фарзандларим борлигини яширган эдим; энди уларни олиб кела оламанми? Бунга қанча вақт кетади?
– Меҳмон/талаба визаси билан келганман, энди грин карта олмоқчиман. Нима қилишим керак?
– Ота-онамга грин карта олиб бера оламанми?

Шунингдек, давра суҳбатида Америка мактабларида ёшларимиз юз тутаётган муаммолар ва улардан сақланиш ҳамда мактабларни муваффақиятли тамомлаш йўл-йўриқлари ҳақида маълумот оласиз.

Иммиграция ва Америка қонунлари юзасидан барча саволларингизга юқори малакали адвокат Камал Бабажан жавоб беради.

Тадбир 29 МАРТ, ШАНБА КУНИ СОАТ 14:00 ДА «Kings Bay Y» биносида бўлиб ўтади.
Тел: 347-278-1492 (Дилшод)

Манзил: 2801 Emmons Ave, Brooklyn, New York 11235;
E-mail: farogat@vatandosh.org.

Нью-Йоркда баҳор айёмига бағишланган гала-концерт бўлади

Konsert

“Uzbek TV New York” телеканали ҳамда “Гулшан” рақс студияси Нью-Йорк шаҳрида катта гала-концерт байрам дастурини тақдим этади.

Баҳор айёмига бағишлаб ташкил этилаётган ушбу концертда ўзбекистонлик ва тожикистонлик санъат усталари иштирок этади.

Дастурда иштирок этадиган санъаткорлар рўйхати: 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулшан Қурбонбоева,  Отабек Мадраҳимов,  Манзура,  Мурод Жўраев,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Феруза Латипова,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуд Намозов,  Алишер Рузметов,  Умида Мирҳамидова,  “Ато” гуруҳи,  Ситора Азими,  Шоира Отабекова,  Хизра Усмонова,  Ризвангул, Насиба Қурбонбоева,  Қаҳрамон Шарифзода,  Олим Зулунов,  Шоира Раҳимжон.

Кечани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов олиб боради.

Концерт 2014 йил 7 март куни соат 20:00 да “Мастер” (Миллениум) театрида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумот учун www.mastertheater.com ёки www.uzbekny.tv веб-манзилига мурожаат этинг.

Чипталар театр кассаларида ва шаҳарнинг қуйидаги манзилларига сотилмоқда:

Boris Production (Квинс): 718-997-8237

Мила (“Da Mikela II”): 718-897-4500

Uzbek TV New York: (Бруклин): 718-600-6518

Гулшан (Бруклин): 929-253-1496

Тамара (Квинс): 718-526-0791

Glavs Travel: 718-615-1617

Бруклинда ватандошларимиз учун дзюдо тўгараги очилди

Vatandosh билан суҳбатида ҳамюртимиз Мансур Жумаев Бруклинда ватандошларимиз учун дзюдо тўгараги очмоқчи эканлигини маълум қилган эди.

Мансур Жумаев дзюдо бўйича 10 карра Ўзбекистон Республикаси Чемпиони ҳамда 2 карра Осиё чемпиони (Япония ва Хитойда ўтказилган) бўлишга эришган. 1997 ва 1999 йилларда Жаҳон чемпионатига чиққан.

Mansur Jumaev otasi va ikki farzandi bilan

Мансур Жумаев “Ватандош” жамияти қошида шу тўгаракни очди.

(more…)

Тил курси ўқувчилари янги йил байрамини нишонлади

“Ватандош” жамияти қошида ташкил этилган тил курсларининг биринчи семестри ниҳоясига етмоқда. Шу муносабат билан Манҳеттен Компьютер технология мактабида ўқув чорагининг якунланиши ва янги йил байрами биргаликда нишонланди.

Тадбирда ўқитувчилар талабалар учун саҳна чиқишларини намойиш этди. Америкалик муаллимлар ўзбек миллий кийимларини кийиб, урф-одатларимиз акс этган ва тарихий мавзуларда роллар ижро этишди. Улар, шунингдек, АҚШда “Рождество” ва янги йил байрамларининг қандай нишонланиши ҳақида талабаларга гапириб берди.

Чиқишларда ўзбекистонлик ўқитувчилар, “Vatandosh” жамияти фаоллари ҳамда талабалар ҳам иштирок этди. Саҳна асарлари ва байрам табриклари барча йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Кечада талабалар учун байрам дастурхони ҳам ёзилди. Янги йил пироги ва бошқа тансиқ таомлардан ҳеч ким бебаҳра қолмади.

Қуйида байрам кечасидан олинган cуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. (more…)

“Ватандош” жамияти семинарлар ўтказишни йўлга қўйди

Ҳамюртларимиз учун ҳуқуқий,  ижтимоий,  тиббий ва бошқа соҳаларда ўзбек тилида мутахассислар тарафидан семинарлар ўтказиш “Ватандош” жамияти олдига қўйилган мақсадлардан бири эди.

1 декабрь куни “Ватандош” жамияти қошида Даромад солиқлари ҳамда банк ҳисоботлари ҳақида биринчи семинар ўтказилди.  Унда ватандошларимиз солиқ тўлашга оид кўплаб саволларига жавоб топиш имкониятига эга бўлди.  Семинарда 40 га яқин юртдошимиз иштирок этди.

Zakir Aliev

Закир Алиев семинар иштирокчиларига солиқ тўлаш жараёни ҳақида маълумот бермоқда.

(more…)

“Vatandosh” жамияти қошидаги тил курсларида “куркахўрлик” бўлиб ўтди

Маълумки, бугунги кунда “Vatandosh” Ўзбекистон — Америка жамияти томонидан турли маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш яхши анъанага айланиб бормоқда. Уларда нафақат халқимизнинг эзгу анъаналари, қадриятлари билан боғлиқ тадбирлар, балки Америка жамиятига хос турли миллий байрамлар ҳақида тақдимотлар ўтказилмоқда.

IMG_1693

Хусусан, яқинда “Vatandosh” жамияти қошидаги тил курслари талабаларига америкалик ўқитувчилар Америка миллий байрами — Шукроналик куни куни ҳақида кўргазмали чиқиш тайёрлаб намойиш этишди. Сўнг талабалар ушбу байрамнинг бош таоми — курка тановулига таклиф қилинди. (more…)

“Ватандош” жамияти жаноза хизматларини йўлга қўйди

“Миллатнинг маданиятини унинг марҳумларига бўлган ҳурматидан кўрса бўлади”,  деган экан донишмандлардан бири. Ватандош жамияти ўтганлар ҳурматини жойига қўйиш мақсадида яна бир хайрли ишга қўл урганини маълум қилади.

Йиллар давомида АҚШда истиқомат қилувчи юртдошларимиз орасида вафот этганларни милий ва диний урф-одатларимиз асосида охират манзилига элтиш катта муаммолардан бири бўлиб келаётган эди.  Чунки шу пайтгача маййитга жаноза ўқиш ва шунга алоқадор бошқа дафн маросимларини ўтказиш  бўйича Америкадаги ватандошларимизга ёрдам кўрсатадиган бир хизмат йўлга қўйилган эмас.  Худди шу масала бўйича мавжуд катта эҳтиёж ва талабдан келиб чиққан ҳолда,  “Ватандош” жамияти Америкадаги юртдошларимиз учун жаноза хизматларини йўлга қўйишга қарор қилди.

Funeral-featured

(more…)