“Ватандош” жамияти “Бахтли оила”совчилик хизматини йўлга қўйди

“Ватандош” жамияти “Бахтли оила”совчилик хизматини йўлга қўйди

Ҳеч кимга сир эмаски,  хорижда,  хусусан,  Америкада ўз урф-одатларимизга мос равишда ўғил-қизларимизни уйли-жойли қилиш осон эмас.  Бир тарафдан,  бу ерга келиб истиқомат қилаётган ватандошларимиз орасида шу иш билан шуғулланувчи хизматлар йўлга қўйилмаган бўлса,  иккинчи томондан,  бу ерда келин ёки куёв топиш жараёнида,  Ўзбекистонда бўлганидек,  маҳалла ва қўни-қўшнилардан суриштиришнинг имкони йўқлиги муаммони янада қийинлаштиради.   Айрим ёшларимиз эса урф-одатларимиз,  динимизга хилоф тарзда,  ўзбошимчалик билан учрашувларга чиқаётгани,  бирга яшаб,  кейин ёқса турмуш қурамиз қабилида ўйлаб,  бизга ёт одатларни ўзлаштириб бораётгани маънавияти соғлом ҳар бир кишини безовта қилмай иложи йўқ.

Baxtli-oila“Ватандош” жамияти шу эҳтиёждан келиб чиқиб,  Америкадаги ватандошларимиз учун “Бахтли оила” совчилик хизматини йўлга қўйишга қарор қилди.  Ушбу муҳим,  айни пайтда,  масъулиятли вазифани ўз зиммамизга олишимизга ундаган сабаблар ҳақида қуйида қисқача тўхталиб ўтсам.

Аввалига,  бу хизматни қай тарзда йўлга қўйиш ҳақида узоқ ўйландик.  Ижтимоий тармоқ ёки алоҳида вебсайт очиш ҳақидаги фикрлар биз кўзлаган самарани бермаслиги маълум бўлди.  Сабаби оддий,  қизларимиздаги ибо-ҳаё,  кўпинча,  бунга йўл қўймайди.  Эҳтиёж эса эҳтиёжлигича қолаверади.  Айни пайтда жамиятимизни очганимиздан бери кўплаб ота-оналар худди шу масалада ёрдам сўраб бизга мурожаат қилаётганларининг гувоҳи бўляпмиз.

(more…)

“Ватандош” жамияти идораси ишга тушди

“Ватандош” Ўзбек-Америка Федерацияси ўзининг янги офиси ишга тушганини маълум қилди.  Ўзбекистонлик ватандошлар кўмаги билан таъмирдан чиқарилган жамият идораси керакли жиҳозлар ва барча қулайликлар билан таъминланган.

jamiyat-ofisi2

Офис қошида кутубхона,  болалар учун ўқув машғулотлари ўтказиладиган хона тез кунда фойдаланишга топширилади.  Ҳозирда ўқув хонаси ва кутубхонани керакли дарсликлар,  стол-стуллар,  доска ва бошқа зарур анжомлар билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.

(more…)

Бруклинда ватандошлар Янги йил байрамини нишонлади

Хабарингиз бор, жорий йилда ташкил этилган “Vatandosh” жамияти Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимизни бирлаштириш, уларнинг ўзаро яқинлигини мустаҳкамлаш мақсадида турли тадбирларни ўтказиб келмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири сентябрь ойида бўлиб ўтган эди. Маҳаллий тил билан айтганда пикник, аниқроғи бунақа катта йиғилишда тахминан 600 нафарга яқин ватандошлар, меҳмонлар йиғилишиб яқинлари, таниш-билишлари даврасида мазмунли ва асосийси қувонарли вақт ўтказишди.

1526237_398265533641132_286240990_n

(more…)

Ватандошларимиз учун бепул тил курслари ташкил қилинди

Vatandosh Ўзбек-Америка Федерацияси ҳамда Living Way нодавлат нотижорат ташкилоти Нью-Йоркда яшовчи юртдошларимизга БЕПУЛ инглиз, рус ва ўзбек тиллари курсларини ташкил қилди.

til-kursi-slide.png

– Инглиз тили дарслари америкалик ўқитувчилар томонидан ҳафтанинг СЕШАНБА ва ПАЙШАНБА кунлари соат кечки 7.00дан 9.00га қадар;
– Ўзбек тили ва адабиёти ҳафтанинг ЖУМА куни соат кечки 6.00дан 8.00га қадар;
– Рус тили ҳафтанинг ЖУМА куни соат кечки 6.00дан 8.00га қадар моҳир педагоглар томонидан ўтилади.

Манзилимиз:
Manhattan School of Computer Technology
931 Coney Island Ave. Brooklyn, NY 11230

Батафсил маълумот учун телефон: 212-372-30-50 (Фарҳод)

Бруклинда “Ватандош” Ўзбек-Америка Жамияти сайли

Ва ниҳоят шу ойнинг 29-чисида Нъю Йоркнинг Бруклин шаҳрида ўзбеклар сайли бўлиб ўтди. Маҳаллий тил билан айтганда пикник, аниқроғи бунақа катта йиғилиш ҳали Бруклинда бўлган эмас. Сайлда тахминан 600 тага яқин ватандошлар, меҳмонлар йиғилишиб яқинлари, таниш-билишлари даврасида мазмунли ва асосийси қувонарли вақт ўтказишди.

31

(more…)

Америкада “Vatandosh Fund” ташкил этилди

Бугун Америка Қўшма Штатларида 300 минг нафар атрофида ҳамюртимиз истиқомат қилмоқда. Бугун улар Америкада таҳсил олмоқда, ишламоқда ва бошқа мақсадларда фаолият юритишмоқда.

(more…)